27 ноябр 2024
Эрон Лубнон ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ва Исроилнинг Лубнонга ҳужумларини тўхтатганидан мамнунлигини билдирди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий ёзма баёнотда мамлакатининг Исроилнинг Лубнонга ҳужумларини тўхтатганидан қониқиш билдирганини айтди.
Шунингдек, у Лубнон ҳукумати, унинг халқи ва қаршилик кучларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
TAVSIYA ETILADI
Бақоий халқаро ҳамжамиятни минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда Исроилнинг Ғазога ҳужумларини тўхтатиш учун Тель-Авив раҳбариятига самарали босим ўтказишга чақирди.
Лубнон ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш маҳаллий вақт билан соат 04:00 дан амалга оширилди.















